Байден 2024 йилдаги президент сайловида иштирок этиш режаси ҳақида конгресснинг оралиқ сайловидан кейин маълум қилади

Байден 2024 йилдаги президент сайловида иштирок этиш режаси ҳақида конгресснинг оралиқ сайловидан кейин маълум қилади

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президент сайловида иштирок этиш бўйича қарорини шу йил ноябрда бўлиб ўтадиган конгресснинг оралиқ сайловидан кейин эълон қилади. Блумберг агентлиги Оқ уй атрофида бўлаётган гаплардан хабардор бўлган манбага таяниб ушбу хабарни тарқатди.

Июль ойи сўнггида Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Байденнинг келгуси сайловда иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилган эди.

Агентликнинг маълумотига кўра, 79 ёшли Байден ўзининг сайловда иштирок этиш бўйича қарорини "келгуси бир неча ой ичида", яъни 8 ноябрда бўлиб ўтадиган конгресснинг оралиқ сайловидан кейин маълум қилади.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳам 2024 йилда сайловда иштирок этиш қарори ҳақида маълум қилиб, бу ҳақда қачон эълон қилишини аниқ айтмаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!