«Бавария», «МЮ» ва «Реал» «Байер» етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Бавария», «МЮ» ва «Реал» «Байер» етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Байер» вингери Жереми Фримпонг мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин.

Инсайдер Кристиан Фалкнинг ёзишича, «Бавария», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ёзда Фримпонгни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.

Жереми ва Леверкузен клуби ўртасидаги шартнома 2028 йилгача имзоланган бўлса-да, келишув шартларига кўра, ушбу клублар Евро-2024 старти олдидан «Байер» футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Қайд этилишича, «МЮ» ва «Бавария» аллақачон ўйинчининг вакиллари билан музокара олиб борган.

Маълумот учун, Фримпонг 2021 йилда 11 млн евро эвазига «Селтик»дан немис клуби сафига ўтганди. У жорий мавсумда 37 ўйинда 12та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган. Нидерландиялик 23 ёшли вингер жамоаси билан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиш арафасида турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!