«Барселона» ёзда 4 футболчиси билан хайрлашишга тайёр

«Барселона» ёзда турли чизиқлардаги 4 футболчисидан қутулишга тайёр.
АS хабарига кўра, каталонияликлар янги келадиганлар учун маблағ топиш мақсадида йирик трансферлар амалга оширмоқчи эмас. Гап бир ҳимоячи, бир яримҳимоячи ва икки ҳужумкор ўйинчини бошқа клубларга жўнатиш ҳақида кетмоқда (фақат ҳозирги таркиб аъзолари назарда тутилган, ижарадагилар бундан мустасно).
Таъкидланишича, клуб Хорди Альбани сотмайди. Ҳимоячилардан Эрик Гарсиядан воз кечилиши мумкин.
«Барса» қанот вингерлари Ансу Фати ва Ферран Торрес билан ҳам хайрлашишга тайёр. Биринчиси билан раҳбариятда келишмовчилик бор, иккинчиси эса жамоага катта фойда келтирмаяпти.
Шунингдек, «кўк-анорранглилар» яримҳимоячи Пабло Торрени ижарага бериш ниятида.