"Барселона" яна бир катта харид амалга оширмоқчи, фақат

"Барселона" яна бир катта харид амалга оширмоқчи, фақат

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес каталонияликлар "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олган тақдирдагина ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг сотилишини маъқуллайди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Олдинроқ, Де Йонг клуб маошлар бўйича қарздорлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилмагунча, "Барселона"ни тарк этишдан бош тортаётгани хабар қилинганди.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида барча турнирларда 46 ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!