«Барселона» Мбаппе учун курашга қўшилди

 «Барселона» Мбаппе учун курашга қўшилди

«Барселона» «ПСЖ» футболчиси Килиан Мбаппени ўз таркибига қўшиб олишга уриниб кўради.

Франциянинг «L'Equipe» нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг ўзи ҳам каталонияликлар таклифини дарҳол рад этмоқчи эмас. У «Барселона» таклифини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Аммо барибир Мбаппени «Реал» таклифи кўпроқ қизиқтирмоқда.

Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» Мбаппени жамоага олиб келиш Ҳоландни трансфер қилишдан арзонроққа тушишига ишонмоқда. Шунингдек, «Барса»нинг янги ҳамкорлари «Spotify» ва «Goldman Sachs» клубнинг ушбу трансфер борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Аввалроқ, Килианнинг «Реал» билан аллақачон шартнома имзолаб бўлгани ҳақидаги хабарлар чиққанди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!