"Барселона"га қарши тергов иши очилди

"Барселона"га қарши тергов иши очилди

УЕФА расмий сайти саҳифаларида "Барселона"га қарши тергов бошлангани ҳақида маълумот эълон қилинди.

"Бугун "Негрейра иши" деб аталмиш воқеа билан боғлиқ ҳолда "Барселона" томонидан УЕФА қонунчилик базаси бузилиши ҳолатларини текшириш учун УЕФА ахлоқ ва интизом бўйича инспекторлари тайинланди", — дейилади хабарда.

Хабарингиз бор, Испанияда ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Хосе Мария Негрейра узоқ вақтдан бери клуб томонидан тўланганлиги сабабли Испанияда "Барселона"га қарши суд жараёни давом этмоқда. Каталония клуби пулни ҳакамларнинг ижобий қарорларини таъминлаш учун эмас, балки ҳисоботлар учун ўтказганини даъво қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!