"Барселона"да ўзини кўрсатаётган йигитча Ўзбекистонга қарши ўйнаш учун Тошкентга келади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Испания U-21 терма жамоасига чақирилади.
Sport хабарига кўра, Фермин ҳечқачон Испания терма жамоасининг ҳечқайси ёшдаги жамоасида ўйнамаган ва ҳаммаси шуни кўрсатмоқдаки, у Испания U-21 жамоасининг ушбу ой ўртасида Ўзбекистон (13 октябр) ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши ўйини учун чақирилади. У аллақачон кенгайтирилган рўйхатда бор.
У Испания терма жамоасининг 2024-йилги Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун борадиган футболчилар рўйхатига кириш учун асосий номзодлардан бири.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).