Бармоқ излари қотилни 21 йил ўтиб фош қилди. Аммо...

A A A
Бармоқ излари қотилни 21 йил ўтиб фош қилди. Аммо...

Халқимизда «Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади», деган пурҳикмат нақл бор. Албатта, буни кимдир теран ҳис қилиб, тан олса, бошқа биров эса, беписандлик билан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардан ўзини тиёлмайди.

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи Инобат Алматова ҳам кетма-кет содир этган жиноятлари нақ 21 йилдан сўнг фош этилганида юқоридаги нақлнинг нақадар топиб айтилганига ишонч ҳосил қилди.

1996 йилнинг 3 январь куни эди. Инобат Алматова пойтахтимизнинг Миробод тумани Қўйлиқ ота кўчаси 30-уйга бориб, хонадон соҳибаси Г. Сафарова билан учрашди.

— Исмим Гули, ўзим Ғиждувонданман, — дея танишишни ёлғондан бошлади у. — Қўйлиқ ва Миробод бозорларига сотиш учун гуруч олиб келганман. Гуручни сотиб бўлгунимча уйингизда ижарада турсам, дегандим. Илтимос, йўқ деманг.

Дарҳақиқат, ўшанда қиш фасли бўлгани боис ҳаво жуда совуқ эди.

Бинобарин, унга раҳми келиб, Г.Сафарова уйида «Гули»нинг яшаб туришига розилик берди. Натижада у ана шу манзилда яшай бошлади.

Лекин унинг асл мақсади бошқа эди. Яъни, у пайт пойлаб, бу уйдан бирор-бир нимани ўмариб кетишни кўзлар эди.

Охир-оқибат шундай ҳам бўлди. Орадан икки кун ўтгач, И. Алматова хонадон эгалари уйда йўқлигидан фойдаланиб, бир жуфт, баҳоси 5.000 АҚШ долларига тенг бўлган бриллиант кўзли тилла зирак, нархи 30.000 АҚШ долларилик 6 карат бриллиантли аёллар узуклари ва пул, кийим-кечак ҳамда бошқа тақинчоқлардан иборат жами 321 031 100 сўмлик мулкни ўғирлаб кетади.

Бироқ Инобат ўзининг энг қабиҳ режаларини шундан сўнг амалга оширади.

Аввалига у турмуш ўртоғи Т.Мисировнинг жияни С. Сатторов ва терговда шахси аниқланмаган «Гули» исмли аёл билан ёлғиз яшовчи кексаларни гумдон қилиб, уларнинг мол-мулкини эгаллаш режасини тузади. Сўнг учовлон 1996 йил 16 апрель куни Миробод тумани Электротехника 1-тор кўчаси, 12-уйга келишади.

Тошкентга зарур иш билан келгандик, қолишга жойимиз йўқ. Ишимиз битгунча уйингиздан жой берсангиз, ҳақини тўлаймиз, — деб рус тилида мурожаат қилди И.Алматова шу уйда яшовчи 75 ёшли Мария Шишкинага.

Албатта, ижара эвазига бўлгани учун М.Шишкина унинг сўзларига шубҳа қилмай, ҳамроҳлари билан бирга уйига киритди. Бироқ ўша дамда аёл бу шахсларнинг асл мақсадини, аниқроғи, шу шахслар ўзининг умрига зомин бўлишини қаёқдан биларди, дейсиз?

Буни қарангки, Инобат қабиҳ ниятини амалга ошириш мақсадида «феназипам» психотроп дорисини ўзи бозордан келтирган тортга аралаштириб, кампирга едирмоқчи бўлди. Аммо Мария хола негадир торт ейишдан бош тортди. Балки ўша дамда унинг кўнгли рўй беражак қабиҳликни сезгандир. Жиноий шериклар бу қабиҳ режа амалга ошмагач, яна қулай пайт пойлаб туришди. М.Шишкина ошхонага кирганда эса, қўққисдан унга ҳужум қилиб, ерга йиқитишди. Сўнг ўта шафқатсизлик билан аёлнинг боши, кўкрак қисми, юз соҳаси ва бошқа ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига аёвсиз зарба бера бошлашди. Бунга ҳам қаноатланмай, у ҳушидан кетгач, оёқ-қўлини боғлаб, оғзини сочиқ билан ёпиб, бўғишади.

Оқибатда кўп ўтмай Мария Шишкина жон таслим қилади.

Шундан сўнг қотиллар хонадондан 3 дона гилам, биллур гулдон ва қадаҳлар, «Мадонна» чинни идишлари тўплами ва бошқа ашёларни кўчадан ёллаб келинган машинага юклаб кетишади. Кейин эса, улар бу буюмларни номаълум шахсларга сотиб, пулини ўзаро тақсимлаб олишади.

Лекин бу ҳали ҳаммаси эмасди. Улар орадан бир ой ўтиб-ўтмай, Мирзо Улуғбек тумани Бўзбозор 9-тор кўчаси, 17 а-уйда ёлғиз яшовчи, 70 ёшли Александра Хрюкинани ҳам қасддан ўлдиришди. Яъни, Инобат дастлаб унинг уйига аввалгидек, алдов йўли билан ижарачи сифатида кириб олади.

Хоразмдан катта миқдорда гуруч олиб келганман. Турарга эса, жойим йўқ. Рози бўлсангиз, ҳар кунимга 300 сўмдан тўлайман, — дейди у.

И.Алматова шу тариқа ушбу хонадонга кириб олгач, А.Хрюкинанинг ишончини қозонишга уринади. Буни анча-мунча уддалайди ҳам.

Пировардида 1996 йил 3 июнь куни С. Сатторовни бозорда гуручни пойлаб ётган турмуш ўртоғи сифатида таништириб, уникида ювиниб олишига рухсат сўрайди. Александра хола изн бергач, «хўжайини» уйга киради. Бу маҳал А.Хрюкинанинг норасмий эри П.Вербицкий шифохонада ётиб даволанаётган эди. Бинобарин, «қаҳрамон»имиз дарҳол С.Сатторовга имо-ишора билан буйруқ беради. Натижада А.Хрюкинани худди М.Шишкинани ўлдиргани сингари шафқатсизлик билан ўлдиришади. Бироқ бу уйдан ҳеч нарса олиб кетишолмайди. Негаки, кўчада қўшнилар уларга қараб турганидан шубҳаланиб, воқеа жойидан яширинишади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, орадан икки йил ўтса ҳам Инобатнинг юқоридаги жиноятлари фош бўлмайди. У эса, бундан ғурурланиб, жуда катта миқдорда фирибгарликка қўл урди. Бу қилмиши учун суд уни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Аммо амнистия актига биноан 1 йилдаёқ муддатидан илгари жазодан озод қилинди. Кейин эса, 2000 йилда босқинчилик, 2001 йилда яна фирибгарлик жиноятларини содир этади.

Чунки ҳар иккала жинояти ҳам амнистия туфайли ҳаракатдан тугатилгани ўзига берилган имконият эканлигини И.Алматова ҳис қилмади.

Пировардида 2004 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж», «и», «о», «п», «р»-бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми «а», «г», «ж», «и», «о», «п», «р»-бандлари, 164-моддаси 4-қисми «а», «в»-бандлари, 273-моддаси 4-қисми «б»-банди, 227-моддаси 2-қисми «а»-бандида назарда тутилган ўта оғир жиноятларга қўл уриб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2016 йил 3 майдаги ажримига мувофиқ эса, тайинланган жазо 13 йил 4 ой муддатга келтирилган. Натижада, у жазо муддатини тўлиқ ўтаб, 2016 йил 26 октябрь куни озодликка чиққан.

Буни қарангки, И. Алматова 2017 йилда биометрик паспорт олиш учун ИИБга мурожаат қилганида унинг бундан 21 йил олдин содир этган ўғирлик ва қотиллик жиноятлари фош бўлди.

Гап шундаки, биометрик паспорт учун суратга тушириш жараёнида фуқаронинг бармоқ изи ҳам олиниб, электрон дастурга киритилади. Инобат Алматованинг бармоқ излари ана шундай дастурга киритилган ҳам эдики, жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан 1996 йилда икки қотиллик рўй берган жойдан олинган ҳамда қидирув эълон қилинган бармоқ излари орасидан чиқиб қолди. Оқибатда И. Алматовага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а»-банди, 97-моддаси 2-қисми «в», «ж», «и», «п», «р»-бандлари, 164-моддаси 4-қисми «в»-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2017 йил 8 ноябрда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилди ва И.Алматова Жиноят кодексининг юқоридаги моддалари билан айбдор деб топилди. Ўрни келганда шуни қайд этиш керакки, Жиноят кодексининг 64-моддаси «г»-бандига кўра, ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб, ўн беш йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.

Мазкур ҳолатда орадан 22 йил ўтгани туфайли суд И.Алматовани Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а»-банди бўйича жавобгарликдан озод қилишни лозим топди. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж», «и», «п», «р»-бандлари ва 164-моддаси 4-қисми «в»-бандига биноан жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 13 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Тайинланган жазо эса, ўтган йиллардаги 12та амнистия актларининг ҳар бирига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилиб, айбдор суд залидан озод қилинди. Шунингдек, жабрланувчи Г.Сафаровага ўзига етказилган моддий ва маънавий зиён бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Бу мудҳиш воқеа ҳақида ўйлаганда, кўнгилда шундай фикр-мулоҳазалар туғилади: тўғри, И.Алматова амнистия актлари ва қонунчилигимиздаги бағрикенгликка асосан суд залидан озод қилинди. Бироқ уни виждон азоби ва жабрдийда марҳумлар руҳи бир умрга таъқиб этмайдими? У энди эл-юрт олдида, таниш-билишлар орасида қайси юз билан яшайди?

Албатта, баён этилган воқеа ҳар бир юртдошимизга сабоқ бўлиши шарт.

Зеро, қонун устуворлиги таъминланган жамиятимизда ҳеч бир жиноят жазосиз қолмайди.

Муҳтарама ТУРҒУНОВА,

жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.