“Бардам бўл, тез орада сафга қайтасан!" Роналду жароҳат олган Фатини қўллаб-қувватлади
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан тикланаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фатига мурожаат қилди.
Роналду "Инстаграм"даги саҳифасига 18 ёшли футболчининг реабилитация машқларини бажараётгани акс этган видеони жойлаштирди ва шундай ёзди: “Бардам бўл, тўхтама! Тез орада сафга қайтасан!".
Ушбу мавсумда Фати "Барса" сафида Ла Лиганинг 7 учрашувида 4 та гол урди. Жароҳати туфайли у 7 ноябрдан бери майдонга тушмаяпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).