“Барбер”дан тортиб “шоурум”гача: чет сўзлар шовури нега авж олмоқда?

A A A
“Барбер”дан тортиб “шоурум”гача: чет сўзлар шовури нега авж олмоқда?

Халқаро ахборот алмашувининг жадаллашуви тилларнинг таъсирлашув жараёнларини ҳам тезлаштириб юборди. Инглиз тилининг дунё тилларига таъсири кучайиб бораётган ҳозирги шароитда тилдан тилга сўз ўтиш ҳоллари кўпайди. Албатта, янги сўзни олиш билан тилнинг сўз захираси кенгаяди, аммо хорижий сўзларнинг кўпайиб кетиши яхши ҳолат эмас. Кейинги ўн йилликда ўзбек тилида ҳам хорижий сўзга ўчлик фонида инглиз тилининг таъсири сезила, тийиқсиз чет сўзларнинг шовури қулоққа чалина бошладики, бу бизни ўз фикрларимиз билан ўртоқлашишга ундади.

Барбер. Бугун Тошкент кўчалари бўйлаб юрсангиз, мана шу олинмага кўзингиз тушади. “Барбер” инглизча бўлиб, “сартарош” деган маънони билдиради. Масалан, Шаҳрисабз кўчасида яқиндан бери “Turkish barber” деган пешлавҳа битиб қолди. Пешлавҳани илганлар “бу жой турклар учун” дейишлари мумкин, лекин туркчаси ҳам бундай эмас. Қолаверса, миллий тилга жуда жиддий муносабатда бўладиган қардошларимиз юртида “ўзбек сартароши” каби пешлавҳа учрамаса керак. Нима бўлса бўлсин, ўзбек тилида “барбер”дан анча аввал қўним топган сўз бор, “барбер”ни сартарош деб ёзиш керак. Океанорти юрти орзусида юрган ёки шу юртда бўлиб қайтганларнинг таъсирида ўзбек тилидан жой олишга уринаётган бу чет сўзга зинҳор изн бермаслик лозим.

Барбершоп. Ўзини “барбер” аташдан тоймаган ҳунарманд бугун иш жойи пештоқига “барбершоп”дек ғайримиллий пешлавҳани осиб қўйишга жазм этди. У “сартарош” ва “дўкон” маъноли ғирт инглизча “барбер” ҳамда “шоп”ни қўшишдан ясалган. Сартарош дов-дастгоҳини олиб, тегишли ташкилотдан рухсат олишга боргандир, рухсатнома сўрагандир, маиший хизмат дўконининг номини айтгандир?! Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш пайидан бўлинаётган вақтда наҳотки бирор масъул “Ҳой барака топкур, сен қайси мамлакатда яшаяпсан-у қайси тилда ном танлаяпсан? Ўзбекистонда яшаётган бўлсанг, ўзбекистонликка хизмат кўрсатаётган бўлсанг, марҳамат қилиб ўзбек тилида ном қўйиб қўй” демаган бўлса?! Шу туманнинг, шу шаҳарнинг маънавият ва тил бўйича маслаҳатчиси “бундайчикин нимарсаларга” қараб туриши керак. Ахир неча замондан бери ўзбек сартарошга борган, сартарошхонага кирган. Сартарош деб, сартарошхона деб бирор жойи камайиб қолмаган (ёки сочи тўкилиб кетмаган). Хуллас, бундай “барбершоп”лар бизнинг давлат тилимизда “сартарошхона” аталади.

Спикер. Энди-энди оммалашишни бошлаётган яна бир чет сўз бўлиб, инглиз тилида “сўзловчи, гапирувчи” маъносини билдиради. Яқин бир-икки йилнинг бадалида телевидение журналистлари нутқида “телеканаллардаги ток-шоулар ёки матбуот анжуманларида мутахассис сифатида чақирилган сўзловчи” маъносида қўлланмоқда. Бизнингча, бу сўзнинг ўзбек тилида муқобили бор, уни сўзловчи, сўзга чиқувчи сўзлари бемалол алмаштира олади. “Спикер”ни ўзбек тилига олиб киришга уринаётганлар ё модага эргашиб шундай йўл тутмоқда, ё ўзбек тилидаги муқобиллари бу чет сўзнинг маъносини беролмайди, деб ўйлайди. Ҳар икки сабабга кўра ҳам “спикер”ни ўзбек тилида қўллаш ўзини оқламайди, балки тилимизнинг зарарига ишлайди. Қандай дейсизми, сўзловчи, сўзга чиқувчи сўзларини ўша доирага киритмайди.

Шоурум. Ўзбек тилида ўрнашиб қолишга тиришаётган чет сўзлардан бири бўлиб, инглиз тилида “сотувга қўйилган товарлар кўрсатиладиган жой” маъносини билдиради, “show” ва “room” сўзларининг қўшилишидан ясалган. Маҳсулотини кўп ва хўб сотиб қолишни истаган тадбиркор дўстларимиз “шоурум” деб от қўяр чоғ қоракўз юртдошларининг аксар қисми бу хорижий каломнинг маъносини билмаслигини кўнглининг кўчасига ҳам келтирмаган, шекилли?! Акс ҳолда, одам тушунадиган сўз топган бўларди. Тўғри, “кўрсатмоқ”ни “show” деб тили чиққан инглиз ёки америкалик учун “showroom” аташ ўзини оқлар, аммо ўзбек учун ўзбекча сўз берадигандан ортиғини бермайди, беролмайди. Бу ҳақиқатгинани тушуниш учун озроқ элпарварлик, озроқ тилпарварлик, жиллақурса, тилчига маслаҳат солиш етарли. Савдогар-у тадбиркор юртдошларимиз учун жозибали кўринган бу олинмани алмаштирадиган сўзни ўзбек тилидан топиш, борди-ю топилмаса, тилимизнинг ички имкониятидан фойдаланиб, янгисини ясаш мумкин. Қилни қирқ ёриб тирикчилик қилаётган савдо аҳли чиндан хоҳласа бўлди. Ахир айтишади-ку: Астойдил йиғланса, сўқир кўздан ёш чиқар. Менга қолса, намойишхона деган бўлардим.

Компетенция. Йўл-йўлакай яна бир мулоҳазани билдириб ўтиш лозим. Тилшуносликда ўз тилида муқобили бўлгани ҳолда бирон-бир соҳада қўлланишга ихтисослашган чет сўзларни олиш мумкинлиги ва бу тил учун фойдали эканлиги айтилади. Ўн йиллар аввал айрим мутахассислар томонидан “компетенция” сўзини ўзбек тилида қўллайвериш мумкинлиги шу важ билан изоҳланган эди. Ваҳоланки, лаёқат, кўникма, малака каби сўзлар “компетенция”ни бутун маъно нозиклиги билан ифодалашга қодир. Яна бир тоифа мутахассислар “компетенция” сўзи халқаро термин бўлганлиги учун ўзбек тилига қабул қилинганини, “способность”, “навык” сўзлари мавжуд бўлгани ҳолда рус тилига ҳам ўзлаштирилганини айтадилар. Бироқ рус тилига бу атама айнан – инглиз тилидагидек олинмаган, унга русча “тўн кийдириб”, ўзиники қилиб олинган: руслар сўз асосига “-ция” қўшимчасини қўшиб, ўз тилларининг табиатига мувофиқлаштирган. Бироқ ўз тилда муқобили туриб, тегишли соҳада қўлланишга хосланганлик важи билан чет сўзларни олавериш ва буни илмий ҳам асослаш зўраки топилгандек таассурот қолдиради. Тилни соф сақлашдек тутум, хоҳлаймизми-йўқми, ҳар қандай лингвистик изоҳлардан муҳим ва муқаддас.

Ўзбек тилида миллий муқобили бўла туриб қўлланаётган сўзлар яна бор, лекин биз шугина билан чекланамиз. Хулоса ўрнида айтадиганимиз эса битта: болаларимизда миллий ифтихор туйғусини, миллий тил сезгисини шакллантирайлик. Буни қандай шакллантириш ҳақида кейинги мақолаларимизда фикрлашамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Россияда якун ясалди: СССР йўқ бўлди

Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

Тошкентда 49 ёшли шилқим қайнота қамалди

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт туманида кўриб чиқилди.

Россия қозоғистонликларни киритмаяпти

Қозоғистонликлар Россияга киришда тобора кўпроқ тақиқ олмоқда. "Адолат йўли" уюшмаси ижрочи директори Дидар Смагулов шундай вазиятга дуч келди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Наркоз остида зўрланган болалар: жарроҳ 20 йилга қамалди

Шифокор 299 нафар беморга нисбатан зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этган, уларнинг 256 нафари 15 ёшдан кичик болалар бўлган.

Трамп Россия ва Хитой билан катта келишув тузмоқчи – New York Times

Нашрга кўра, буларнинг барчаси янги уч қутбли дунё тизимини шакллантиришга бўлган интилишдан далолат беради.

Трамп Канада ҳукуматини ўйлантириб қўйди

Трампнинг сўзларига кўра, Оттава бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда

Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.

Трамп Нетаняҳуни огоҳлантирди

Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат музокараларни издан чиқариши мумкин.

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.