Бараканинг 17 манбасини биласизми?

A A A
Бараканинг 17 манбасини биласизми?

Кам вақт ичида кўп нарсага эга бўлиш, кам ҳаракат ва оз вақтда кўп нарсаларни ишлаб чиқариш, албатта, Аллоҳ таолонинг неъматидир. “Барака” эса ҳозирги кунда йўқолган  хазинага айланди, ҳамма уни излайди. Уни топиш бахти ҳаммага ҳам кулиб боқмайди. Доимо яқинларингиз даврасида суҳбат бўлганида уларнинг на уйқусида, на ишида, на вақтида, на пулида барака борлигидан шикоят қилганини эшитасиз.

Ушбу мақолада барака нима ва уни қаердан топиш ёки қандай ҳосил қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз

Барака нима?

Мусулмон олимларидан бири бундай дейди:

والبركة: هي ثبوت الخير الإلهي في الشيء؛ فإنها إذا حلت في قليل كثرته، وإذا حلت في كثير نفع، ومن أعظم ثمار البركة في الأمور كلها إستعمالها في طاعة الله عز وجل

“Барака кам нарсада бўлса, уни кўпайтиради, агар кўп нарсада бўлса, фойда келтиради. Аллоҳ таолога ибодат қилишда барака бўлиши  бу – энг муҳим нарсадир”.

Барака манбалари

Барака йўқолган хазина эмас, у доим биз билан бирга, кўз ўнгимизда. Бу хазина бизнинг ҳаракатимизни кутмоқда. Ҳозир бараканинг баъзи манбаларини санаб ўтамиз. Бу кенг қамровли рўйхат эмас, аммо у буюк хазина ҳақида етарлича тушунча бера олади деган умиддамиз.

  1. Яхши ниятли бўлинг.

Агар барака бўлишини истасангиз, доимо яхши ният қилинг. Бараканиг таърифига яна бир назар ташлар эканмиз, биз қилган ва қиладиган ишларимизни Аллоҳ таоло истамас экан, унда барака бўлмаслигига амин бўламиз.

  1. Аллоҳ таолога тақво қилинг.

Аллоҳ таоло бундай дейди:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ

“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин) (Аъроф сураси, 96-оят).

  1. Аллоҳ таолога таваккал қилинг.

Аллоҳ таоло бундай дейди:

وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً

Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатда, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйган” (Талоқ сураси, 3-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сиз Аллоҳга ҳақиқий ишонч билан тақво қилсангиз, У зот сизга қушларга бергани каби ризқ беради. Эрталаб бўшашиб, тушдан кейин тўқ қорин билан қайтиб келасиз” (Имом Аҳмад, Имом Насоий, Имом ибн Можа, Ҳаким Термизий).

  1. Қуръони карим ўқинг.

Бу барака фаввораси. Аммо биз ундан камдан-кам ичамиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

وَهَـذَا كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ مُّصَدِّقُ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَلِتُنذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا وَالَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِالآخِرَةِ يُؤْمِنُونَ بِهِ وَهُمْ عَلَى صَلاَتِهِمْ يُحَافِظُونَ

Бу, Биз туширган китоб муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир. Уммул Қуро (шаҳарлар онаси) ва унинг атрофини огоҳлантиришинг учундир. Охиратга иймон келтирганлар унга иймон келтирарлар. Ва улар намозларини муҳофаза қиларлар”. (Уммул Қуродан  мурод Маккаи мукаррамадир. Бу муқаддас шаҳар араблар орасида қадимдан шу ном билан ҳам машҳур бўлган. Чунки бу муборак шаҳарда Аллоҳга ибодат этиш учун қурилган дунё ва башарнинг биринчи уйи «Байтуллоҳ» бор.) (Анъом сураси, 92-оят)

Шундай қилиб, Қуръон ўқинг ва Аллоҳнинг неъмат ва баракаларидан баҳраманд бўлинг.

  1. Бисмиллаҳни айтинг.

“Бисмиллаҳ” – Аллоҳнинг исми билан бошланган ишга шайтон аралаша олмайди. “Бисмиллаҳ”ни аксарият одамлар айтмайди. Шунчаки бу сўзни айтишни истамайди ёки ёдидан кўтарилади. Бу сўзни англанг, ҳаракатни бошлашдан олдин нима деяётганингизни тушунишга ҳаракат қилинг.

  1. Кўпчилик билан бирга овқатланинг.

Баъзида озиқ-овқат қанчалик кўп бўлмасин, келаётган меҳмон учун камдек туюлади. Ҳадисда шундай дейилган:  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кишини тўйдирадиган овқат уч кишига кифоя қилади ва уч киши тўядиган овқат тўрт кишига кифоя қилади”, дедилар (Ал Жоме Ас Саҳиҳ, 3-жилд, 10-боб, 987-жавоб).  Кўпчилик билан овқатланишдан барака ҳосил бўлади.

  1. Савдода ҳалол бўлинг.

Ёлғончи ва фирибгар одамлар савдони самарали қилмайди, савдо-сотиқдаги баракани қочиради улар. Ҳаким ибн Хизом розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сотувчи ўз молининг айбини яширса ва олувчи ҳам ғирромлик қилса (яъни, сотувчи ва олувчи бир-бирига ғирромлик қилса), ундай савдода барака бўлмас! Агар сотувчи ва олувчи бир-бирига рост гапирса, бир-бирини алдамаса, бундай савдода барака бўлур!” дедилар” ( Ал Жоме Ас Саҳиҳ, 2-жилд, 20-боб, 24-жавоб). Бирор нарсани сотишда савдогар учун ҳалол бўлиш қийиндек кўринади, лекин Аллоҳга ишонинг, имонингизни сақланг. Шунда олган ва сотган нарсангиздан барака топасиз.

  1. Доимо дуода бўлинг.

Ишингизни баракасини сўраб Аллоҳга дуо қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига эътибор берадиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам барака сўраб Аллоҳга дуо қилганлар. Бировнинг уйига таклиф қилинганингизда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилишингизни таклиф қиладилар: “Эй Аллоҳим, уларга берган нарсаларингни мағфират қил, гуноҳларини кечир, ишларига барака бер”.

  1. Ҳалол даромад топинг.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар, Аллоҳ яхши, шунинг учун фақат яхши нарсаларни қабул қилади”, дедилар. Олимларнинг аниқлашича, бунда ҳалол даромад ва унинг аҳамиятига ишора қилинган. Олимлардан бири шундай деган экан, ҳаром еган киши Аллоҳга итоатсизлик қилган бўлади, ҳалол еган ва ҳалол даромад излаганнинг ишида барака бўлади ва оёқлари чаққон бўлади. Бу гаплар олимга ёш кишиларнинг сакраши қийин бўлган ариқдан кекса кишининг сакрагани ҳақидаги ҳикояни эс солибди. Айтишича, бир кекса одам шундай ариқдан сакрабди, одамлар буни қандай уддалаганини сўрабди. Шунда у: ”Биз ёшлигимизда оёқ-қўлларимизни гуноҳлардан сақлаганмиз, шунинг учун улар чаққон”, деб жавоб қилибди.

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига амал қилинг.
    Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб яшасангиз, ишингизда барака бўлади. Суннатлардан намуналар: ўнг қўл билан овқатланиш, овқатланишдан олдин ва кейин қўл ювиш, байрам намозига чиқиш ва бошқалар. Ер юзидаги энг муборак инсоннинг ҳаётига тақлид қилиш ишингизнинг баракасини оширади.
  2. Истихора намозини ўқинг.

Ҳар бир масалада Аллоҳга таяниб, истихора намозини ўқиб, натижасини Аллоҳдан кутиш бараканинг асосий омилидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам истихора намозини ўқиш бизга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам беришини айтган. Аллоҳ ўзидан йўл-йўриқ сўраган ва иймондошларга маслаҳат берган, Аллоҳнинг қарорида собит қолган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бундай деган:

فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنتَ فَظّاً غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللّهِ إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ

Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”. (Аллоҳ таоло ушбу амр ила Пайғамбар алайҳиссаломни қалби кенгликда, мулойимликда – кишиларни атрофларида жамловчи олий сифатларда бардавом бўлишга чақириб, айблар ўтган бўлса хам, мусулмонларни афв этишга буюрмоқда) (Оли Имрон сураси, 159-оят).

  1. Аллоҳга шукр қилинг.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Шукр қилинг, сизларга кўпроқ яхшиликларни зиёда қилурман”. Аллоҳ таоло шукр қилган кишига яхшиликларни ваъда қилади.

  1. Муҳтожларга ёрдам беринг.

Бир ҳадиси қудсийда бундай дейилган: “Эй, одам боласи, садақа беринг, шунда мен сизларга бераман”. Турмуш тарзингиз ёмон аҳволга тушиб қолса, уйингиздан барака чиқиб кетса, нима қиласиз? Ҳаётингизни изга тушуриб олишнинг энг яхши йўли садақа беришдир. Садақа берсангиз гуноҳларингиз ювилади, барака келади, яхшиликларингиз кўпаяди. Балки биз хайр-садақа бериш ва уни Аллоҳ зиёда қилиб қайтаришини яхши тасвирлаб бера олмагандирмиз. Хоҳласангиз ўзингиз синаб кўринг!

  1. Эрта уйғонинг.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган: “Аллоҳ таоло умматларига эрталабки вақтларни баракали қилган”. Эрта уйғониш кунингизни баракали қилишда муҳим ўрин тутади. Эрта уйғониб, таҳажжуд намозини ўқинг, бомдод намозигача ўз ишларингизни қилиб олинг, чунки бу соатлар жуда баракали бўлади. Шунда кун бўйи дам олишга вақтингиз ҳам бўлади.

  1. Турмуш қуринг.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди:

وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир)” (Нур сураси, 32-оят).

  1. Намоз ўқинг.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Ўз қавмингиз учун намоз ўқинг ва унда собит туринг. Биз сендан ризқ беришни сўрамаймиз. Охират эса солиҳ амаллар учундир”. Намоз ўқишни бир кун бўлса ҳам тўхтатиб қўйсангиз, аслида барака қаердан келаётганини англайсиз. Ҳар бир амалимда барака бўлишини истайман десангиз доимо намоз ўқинг.

  1. Аллоҳдан мағфират сўранг.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Аллоҳдан мағфират сўраса, ҳар қандай ташвишдан қутулиши учун ёрдам ва кутилмаганда ризқ беради”.

Умид қиламизки, бу рўйхат сизга ишингизни баракали қилишда ёрдам беради. Барчамизнинг уйимиздан барака кетмасин, қилган ҳамма яхши ишиларимиз баракали бўлсин! Омин!

 Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.