1 июнь ҳолатида Ўзбекистондаги банкларнинг муаммоли кредитлари улуши берилган кредитлар умумий ҳажмининг 4,7% ини ташкил этди. Марказий банк маълумотлари бунга гувоҳлик бермоқда.
Маълумот учун: Муаммоли кредитлар (NPL, Non-performing loan, ишламайдиган кредитлар) муддатидан 90 кундан ортиқ вақт ўтган, қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз деб таснифланган кредитларни ўз ичига олади.
Банк тизими 2020 йилни 2,1 фоизли муаммоли кредитлар улуши билан якунлаган бўлса, 1 февраль ҳолатида бу кўрсаткич 2,7 фоизга, 1 март ҳолатида 2,8 фоизга ёки 7,8 трлн сўмга (жами кредит портфелида — 280,2 трлн сўм), 1 апрель ҳолатида — 3,6% гача ёки 10,1 трлн сўм (283,4 трлн сўм), 1 май ҳолатида — 4,4% гача ёки 12,9 трлн сўмга (292 трлн сўм) ўсди.
1 июнь ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 4,7 фоизга ёки 14 трлн сўмга (297 трлн сўм) кўтарилди, яъни бир ой ичида NPL ҳажми 8,3 фоизга ошди.
Муаммоли кредитлар улуши давлат улушига эга бўлган 13 та банкнинг 9 тасида ўсди (жами 9,1 фоизга — 12,2 трлн сўмгача). Хусусан, Ўзбекистон Миллий банкининг NLP кўрсаткичи 2,6 трлндан 3 трлн сўмгача (36 фоизга), «Ўзсаноатқурилишбанк» — 1,5 трлндан 1,7 трлн сўмга, «Агробанк» — 1,1 трлн сўмдан 1,3 трлн сўмгача, Ҳалқ банки — 1,1 трлндан 1,2 трлн сўмгача (45,7%), «Ипотека Банк» — 1,2 трлндан «Микрокредитбанк» — 331 млрддан 705 млрд сўмгача (91,3%), «Алоқабанк» — 256 млрддан 291 млрд сўмгача, Asia Alliance Bank — 163 млрддан 204 млрд сўмгача, «Ўзагроэкспортбанк» — 34 млрддан 52 млрд сўмгача ўсган.
Ўз навбатида, NPL «Асакабанк»да ўзгармаган бўлса, «Қишлоқ қурилиш банк», «Туронбанк» ва «Пойтахтбанк»да пасайди.
Кредит портфели сифати хусусий банклар ўртасида қарийб ўзгармади (NPL ўсиши 2,6% гача), бироқ «Туркистон» (82,5% муаммоли кредитлар), Hi-Tech Bank (89,3%) ва Madad Invest Bank (28,9%) банкларида вазият мураккаблигича қолмоқда. Hamkorbank NLP кўрсаткичи 349 млрддан 270 млрд сўмгача пасайтира олган бўлса, «Ипак йўли»да аксинча, 190 млрддан 262 млрд сўмгача кескин ўсиш кузатилди.
Муаммоли кредитлар билан боғлиқ вазиятга президент Шавкат Мирзиёев ҳам бир неча марта эътибор қаратди. Хусусан, 12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида у ҳудудлардаги муаммоли кредитлар бўйича масъул раҳбарларни танқид қилган эди. Соҳалар кесимида мавжуд муаммоли кредитлар саноатда — 3 трлн сўм, савдо ва хизмат кўрсатишда — 2,1 трлн сўм, қишлоқ хўжалигида — 1,8 трлн сўм, қурилишда — 978 млрд сўм, транспорт ва коммуникацияда — 547 млрд сўмни ташкил этиши айтиб ўтилди. Ҳудудлар кесимида Жиззах, Самарқанд Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг ҳар бирига қарийб 1 трлн сўмдан муаммоли кредитлар тўғри келмоқда.
Президент бу маблағларни қайтаришга бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор ва тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавоб беришини айтди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.