Бугунги кунда Бангладешда ёшларни иш билан таъминлаш жиддий муаммо ҳисобланади. Тахминан 18 миллион киши иш қидирмоқда.
Экспертнинг сўзларига кўра, Бангладешда 47 та давлат ёки субсидияланган университетлар, шунингдек, 105 та хусусий университет ва 2 та халқаро университет мавжуд. Мамлакатда талабалар сони 2,8 миллионга яқин. Бангладеш Миллий университетида ўқиш тўлови йилига атиги $9. Бироқ, чет элликлар учун бу тахминан 1 минг доллар туради.
“Умуман олганда, Бангладешда 18 миллионга яқин одам иш қидирмоқда. Ёшларнинг 40 фоизга яқини ишсиз. Аммо талабалар учун ишсизлик ўзига хос хусусиятларга эга. Оддий шароитларда олий таълим кучли кадрларни танлашда ижтимоий босқич ҳисобланади. Аммо мамлакатдаги 150 та олий ўқув юртида 2,8 миллион талаба таҳсил олаётган бўлса, уларнинг ҳаммасига мос иш бўлмаслиги мумкин. Қолаверса, давлатда ишлаётганларнинг 30 фоизи муайян ижтимоий гуруҳлар вакиллари учун ажратилган”, – дейди халқаро кузатувчи.
Эслатиб ўтамиз, Бангладешда талабаларнинг оммавий норозилиги июнь ойи охирида бошланган эди. Бу мамлакатни 2009 йилдан бери бошқариб келаётган Бош вазир Шайх Хасинанинг истеъфога чиқишига сабаб бўлди. Кейинроқ Хасина Буюк Британиядан бошпана сўрагани маълум бўлди.
5 августда мамлакатда муваққат ҳукумат тузилиб, парламент тарқатиб юборилди. Бир кундан кейин Нобель мукофоти лауреати профессор Муҳаммад Юнус муваққат ҳукуматни унинг бош маслаҳатчиси сифатида бошқаришга рози бўлди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.