Бали туристлар учун солиқ жорий қилмоқчи

Келгуси йилнинг февраль ойида Бали ҳукумати оролга кириш учун туристлардан 10 доллар олади. Индонезия провинцияси расмийлари бундай солиқ схемаси сайёҳлик маркази маданияти ва табиатини асраб-авайлашда яхши ёрдам бўлади деб ҳисобламоқда.
Солиқ электрон шаклда тўланади ва Индонезия фуқароларидан ташқари барча саёҳатчилар учун мажбурий бўлади.
Маълумот учун: Балига ҳар йили миллионлаб хорижий сайёҳлар ташриф буюради. Орол мамлакат бюджети учун фойданинг асосий манбайи ҳисобланади. Ўтган йил давомида туризм давлат ғазнасини қарийб 4,5 миллиард долларга тўлдирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).