Бағдоддаги намойишчилар парламент саройини тарк этмоқчи эмас

Бағдоддаги намойишчилар парламент саройини тарк этмоқчи эмас

Шиа имоми Муқтада ас-Садр тарафдорлари Бағдод марказидаги ҳукуматнинг “яшил зонаси”да жойлашган Ироқ вакиллари кенгаши (парламент) биноси ёнида чодирлардан лагерь қуриб олдилар. Бу ҳақда “Al Sumaria” телеканали хабар берди.

Шиа фаоллари матбуот котиби Иброҳим Ал-Жабарий баёнотига кўра, шанба куни парламент саройини эгаллаб олган намойишчилар “барча талаблари бажарилмагунча уни тарк этиш ниятида эмас”,

Жабарий таъкидича, улар учун асосийси “қонун чиқарувчи ҳокимиятни тарқатиб юбориш ва коррупцион мансабдор шахслар бўлмайдиган ўтиш даври ҳукуматини яратиш”дир.

“Мустафо Ал-Козимий бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамасига зарур ислоҳотни амалга оширишга тўсқинлик қилган” Олий суд раҳбариятини ҳам буткул ўзгартириш талаб қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!