БАА 10 йиллик «олтин виза» схемасини тасдиқлади

БАА 10 йиллик «олтин виза» схемасини тасдиқлади

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати муайян мезонларга жавоб берадиганлар мигрантлар учун 10 йиллик яшаш ҳуқуқини берувчи «олтин» визаларни беришни маъқуллади. Бу ҳақда ҳукуматнинг якшанба кунги баёнотида маълум қилинди.

Мазкур виза докторлик даражасига эга мутахасислар, тиббиёт докторлари, шунингдек компютер, электроника, дастурлаш, электротехника ва биотехнология муҳандисларига берилиши мумкин.

Энг яхши талабаларнинг оилалари ҳам олтин визани олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шайх Муҳаммад бин Рашед ал-Мактум ўзининг "Тwиттер"даги саҳифасида «мазкур дастур барча истеъдодлиларнинг БАА да қолишини ташкиллаштириш ва уларнинг тараққиёт жараёнида биз билан бўлишларини таъминлаш учун амалга оширилмоқда», деб ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!