Малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг лавозим маоши мос келувчи малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларининг лавозим маошига тенглаштирилади.
✍️ 2023 йил 8 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 591-сон қарори қабул қилинди.
📌Мазкур қарорга асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига:
⏺2024 йил 15 январдан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиларига таълим ташкилотларининг бошқа фан ўқитувчилари учун белгиланган тартибда малака тофаси бериш ҳамда уларни Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факултетларида малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш;
⏺2024 йил 20 февралга қадар Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг янги ўқув дастури ва дарслигини ишлаб чиқиш каби вазифалар юкланди.
📌Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра:
💰 Малакавий аттестация хулосасига кўра малака тоифаси берилган ЧҚБТ фани ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари умумтаълим муассасаларида - мос келувчи малака тоифасига эга бўлган фан ўқитувчиларининг (https://t.me/uzedu/23978) базавий лавозим маошига тенглаштирилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.