Бир бева аёл билан танишиб қолдим, ҳижоб ўраганига уч ой бўлибди. Турмуш ўртоғи вафот этган. У аёл тез-тез бир маршрут таксисига чиқаркан. Уни бир ҳайдовчи учинчи хотин қилиб никоҳига олишини айтибди. Мени ҳайрон қолдирган нарса никоҳ махфий бўларкан, яъни аёлнинг қариндошлари ва бўлажак кундошлари бу ҳақда билмасликлари керак экан. Аёл ўлган эрининг уйида қайнонаси ва икки боласи билан яшайверар экан. Улар яширинча учрашиб туришар экан. Ҳайдовчи одамнинг айтиши бўйича, у бева аёлни зинодан сақламоқчи экан. Шу иш мумкинми? Бу ҳолатда у ҳамма хотинларига тенг муомала қила олмайди-ку!
Ўша аёлга мазкур ҳайдовчидан бошқа эр топилмас эканми? Бунақа ишларда шошилмай, маслаҳат билан иш кўриш керак. Аёл киши умри бўйи бировга билдирмай, учинчи хотин бўлиб, беркиниб учрашиб юриши шартми?!
Афсуски, баъзи аёллар диний гапларни айтган одамларнинг алдовига учишади. Менга ҳам бунга ўхшаш хабарлар кўп келган. Бир одам бир аёлни алдаб, ҳажга олиб бораман, у қиламан, бу қиламан деб никоҳига олиб, бир кечадан кейин ғойиб бўлган. Аёл бечора уни топа олмаган. Бошқа эр қилай деса, бировнинг никоҳида. Мазкур ноинсоф ҳеч бўлмаса бошини очиб қўймаган.
Бундай ҳолатларда кенгаш билан, суриштириб, билиб иш кўриш керак. Намозни, ҳажни, қироатни ўртага қўшсагина ишониб кетавериш тўғри келмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.