Аввалги пайғамбар алайҳимуссаломлар кўпхотинли бўлмаганми?

A A A
Аввалги пайғамбар алайҳимуссаломлар кўпхотинли бўлмаганми?

Қайта-қайта гувоҳ бўлаётганимиз воқеа – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги нохолис маълумотлар ҳақида сўзламоқчимиз. Бирон бир мусулмон кимса ҳеч қачон пайғамбар алайҳимуссаломлардан бирини масхара қилмайди. Пайғамбар алайҳиссалом аёли нечталиги, нима иш қилгани, нима воқеалар бўлгани ҳақида салбий фикрлар мусулмонлардан содир бўлмайди. Аммо таассуфлар бўлсинким, бошқа дин вакиллари ёки динсиз даҳрийлар тарафидан мана шундайин разил нарсалар ёзилиб, пайғамбари учун жонини тикишга тайёр умматнинг ҳисларига тегиш, уларни ғалаёнга келтириши кузатилмоқда.

Бу тоифанинг энг кўп ёпишиб олган мавзуси кўп хотинлик. Улар бу хусусда турли мақолалар ва карикатуралар қилишлари билан машҳур. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирдан кўп аёлларга уйланганлигини бутун дунёга салбий тасвирлаб, у зот алайҳиссаломни шаҳватпарастликда айблаётган (наъузубиллаҳ) ушбу нусхалар, бундайин рухсат Аллоҳ таолонинг пайғамбарига берган рухсати экани, бу ўша пайғамбар замони учун салбий воқеа бўлмагани ва, қолаверса, кўплаб пайғамбарлар кўпаёллик бўлганини билишармикан?

Инсон холис бўлиши лозим. Балки бошқа дин вакиллари ёки даҳрийлар учун пайғамбарлардан бирини масхара қилиш оддий ҳолдир. Аммо мусулмонлар учун уларнинг пайғамбарини масхара қилиниши фожиадир. Зотан, мусулмонлар ўз пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзлари, ота-оналари ва фарзандларидан-да кўпроқ севишади. 

Энди мақола мавзуси ҳақидаги маълумотларга ўтамиз. 

Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида ўн бир аёлга уйланганлар. У зоти шарифалар: Хадижа (Хадича) бинти Хувайлид, Оиша бинти Абу Бакр, Хафса бинти Умар, Савда бинти Замъа, Зайнаб бинти Жаҳш, Зайнаб бинти Хузайма, Умму Салама бинти Абу Умайя, Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён, Жувайрия бинти Ҳорис, Сафийя бинт Ҳуяй, Маймуна бинт Ҳорис розияллоҳу анҳунна. 

Никоҳларида эса бир вақтнинг ўзида тўққиз аёллари бўлган. Ҳадижа бинт Хувайлид ва Зайнаб бинт Хузайма у зотнинг ҳаётлик чоғларидаёқ вафот этишган. 

Бу аёллардан биринчиси бўлмиш Ҳадижа розияллоҳу анҳо билан то у шарафли аёл вафот қилгунича бирга яшаганлар. Шунингдек, бошқа аёлларига уйланишлари ҳам баъзида асир мусулмонларни ҳаётини сақлаб қолиш, баъзида эса ҳимоясиз қолган бева аёлнинг ҳимояси, баъзан у зот учун фидокор бўлган саҳобийларга ҳурмат, яна баъзида эса бирон жоҳилият одатини бекор қилиш учун бўлган. У зот ҳаётлари давомида биргина қизга уйланганлар, қолган барча аёллари жувон бўлишган. Ваҳоланки, атрофларида у зот учун ўз  қизларини никоҳлашга сўзсиз тайёр бўлган минглаб саҳобийлар бўлган. 

Қолаверса, яҳудий динида аёлларга уйланишга мутлақ чегара қўйилмагани маълум. Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг барчаси Аллоҳ рухсати билан кўп аёлларга уйланишган. Бу – собит ҳақиқат.

Яъқуб алайҳиссалом аёллари тўртта бўлган:

1. Лийя. 

2. Роҳил.

3. Балҳо.

4. Залфо.

Мусо алайҳиссалом аёллари ҳам тўртта бўлган:

1. Сафура.

2. Бинт Қойний.

3. Жабшийя.

4. Бинт Ҳаббоб.

Довуд алайҳиссалом аёллари еттита бўлган:

1. Маъка.

2. Мажийс.

3. Абийтол.

4. Абийжол.

5. Ужла.

6. Мийкол бинт Шовул.

7. Ахинаъум.

Сулаймон алайҳиссалом аёллари сони юзта бўлган: 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сулаймон ибн Довуд алайҳиссалом: “Бу кеча юзта хотин(ларим)ни айланиб чиқаман. Ҳар бир хотин Аллоҳнинг йўлида жиҳод қиладиган биттадан ўғил туғади”, – деди. 

Шунда фаришта унга:

– Иншааллоҳ, дегин, – деди. 

У эса (иншааллоҳни) эсидан чиқариб, айтмади. 

Бас,  у (аёл)ларни айланиб чиқди. Уларнинг  бирортаси ҳам туғмади. Фақат биргина аёл, у ҳам бўлса, (чала) ярим инсон туғди. 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Агар у иншааллоҳ, деганида эди, қасамида рост ва ҳожатига эришишига умидлироқ бўлган бўлар эди, – дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти). 

Иброҳим алайҳиссаломнинг аёллари тўртта бўлган:

1. Сора.

2. Ҳожар.

3. Қунтуро.

4. Ҳажун.

Исмоил алайҳиссаломнинг аёллари иккита бўлган:

1. Умора.

2. Саййида.

Ушбу пайғамбар алайҳимуссаломлар аёллари ҳақида интернетда кўплаб мақолалар бор, қизиқувчилар бўлса қидириб топишлари мумкин. Шунингдек, уларнинг исмлар турли манбаларда турлича берилганини ҳам эътибордан қочирмаслик лозим. Аллоҳ таоло Ўз мулкида ғолиб зотдир. Инсонлар маслаҳатига муҳтож эмасдир. Ўз мулкида хоҳлаганича тасарруф этгувчи ва барча феъли ҳикмат ва манфаатга эга Зотдир.

Аллоҳ таоло инсонларни яратган, улар ичидан пайғамбарларни танлаб олган ва бу учун ҳеч кимдан маслаҳат сўрамайдиган Зотдир. Бинобарин, баъзи жоҳилларнинг "нега ундай бўлган?", "нега бундай бўлмаган?" дея гумон қилишлари номақбулдир.

Аллоҳ таолонинг феъли ва тақдиридан сўралмас, зотан У  Холиқдир.  Аммо бандалар қилган ишларидан сўраларки, улар ожиз ва мукаллаф, яъни ишларига жавобгардирлар. Аллоҳ таоло пайғамбарларни одамлар орасидан Ўз хоҳишига кўра танлаб олган ва гуноҳлардан сақлаган.

Бу пайғамбарларга турли шариатлар ато этган. Сулаймон алайҳиссаломнинг юзта аёли бўлган. Яъқуб алайҳиссалом опа-сингилга уйланганлар. Бу ҳолатлар бизга ажиб туюлса-да, аслида ўша замон учун оддий ҳол ва ман этилмаган эди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча аёлга уйланганлари шаҳват юзасидан эмас, Аллоҳ таоло рухсати ва уммат учун манфаат учун бўлган, холос. Зотан, у зот алайҳиссалом кимларнингдир дохийлари, эргашганлари каби ўнлаб, юзлаб аёллар билан зино қилиб яшамаганлар, балки никоҳ билан ҳаёт кечирганлар.

Шундай, экан хаёлимизга келган ва эшитган нарсаларни аниқ илмини билмай туриб айблаш ва ҳақорат қилишдан тийилаверайлик. Айниқса, динга оид масалаларда эҳтиёт бўлиш, аниқ билими бўлмай туриб бирон диний мавзуга ўз хоҳишига кўра фикр билдириш ва ҳукм бериш ўта хатарлидир...

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Шомуродов янги клубда 3 млн евро маош олмоқчи

"Metaratings.ru" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистони клублари Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Бошакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.

Қурбонлар бор! Қарши туманида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.

Андижонда "кибр кўча-2" очилди (видео)

Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳаси ҳудудида миллий қадриятлар ва замонавий қулайликлар мужассам бўлган янги гастрономик кўча фаолият бошлади.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

Россияда МАКС авиасалони яна бекор қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги буни "ҳозирги тезкор вазият" билан изоҳлади.

Украина фронтида 18 ёшли Алишер ҳалок бўлди: 2008 йилда туғилган биринчи россиялик қурбон

BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган 226 055 нафар россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланган.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.