Бугунги кунда пандемия шароити бўлишига қарамасдан давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар берилмоқда. Бироқ, мазкур имтиёзларни суистеъмол қиладиган айрим қўштирноқ ичидаги ноҳалол тадбиркорларимиз ҳам учраб турибди.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан набатдаги “уддабуронлик” фош этилди. Хориждан олиб келинган “HYUNDAI PORTER II русумли музлаткичли автомобиль” автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230 сонли Қарори асосида 324,3 миллион сўм қийматида божхона тўловларидан имтиёз олиш мақсадида ҳужжатларда музлатгичли автотранспорт воситаси эканлиги кўрсатилган. Бироқ мазкур автомашина божхона кўригидан ўтказилганда, “уддабурон тадбиркор” томонидан моҳирона тарзда товарга тегишли бўлган ҳужжатларда, эски ва мос келмайдиган синган рефрижератор эшикларини ҳамда занглаган устки қопламаларини шунингдек, эски бўлган музлатиш мотор қисмларини транспорт воситасига қўшиб олиб келганлиги аниқланди.
Шу тариқа амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилиши назарда тутилган 324,3 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёз бекор қилиниб, умумий қиймати 100 миллион сўм бўлган “HYUNDAI PORTER II” русумли автотранспорт воситаси қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.