Автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди

47 ёшли эркак автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган, унга тан жароҳати олгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
20 ноябр куни Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус ва фуқаро иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.
Соат 17:37 ларда «8-автобус саройи» филиалига қарашли 82-сонли Yutong CNG автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги фуқарони уриб юборган.
Ҳолат автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида содир бўлган.
47 ёшли эркак автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган, унга тан жароҳати олгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.