Австрия ташқи ишлар вазири: Зеленский сайловларни доимий равишда кечиктира олмайди

Владимир Зеленский Украинада президентлик сайловларини ўтказишни бутунлай кейинга қолдира олмайди, деди Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг.
Унинг сўзларига кўра, Украина расмийларининг жанговар ҳаракатлар даврида овоз беришдан бош тортишини муаммо деб аташ мумкин.
“Менимча, бу муаммоли. Мен кейинга қолдирилганини тушунаман, лекин биз сайловларни абадий қолдира олмаймиз”, деди вазир Presse газетасига берган интервьюсида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).