Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди
“Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган” асосий талаблар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3684-сон, 08.10.2025 й).
🔰 Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.
✅ Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
🔹 атом электр станцияси блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини ҳисоблаш;
🔹 оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;
🔹 атом электр станцияси блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;
🔹 атом электр станцияси блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг атом электр станцияси блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.
✔️ Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:
➖ хавфсизлик учун муҳим бўлган атом электр станцияси блоки тизимларининг ишончлилигини баҳолаш;
➖ назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;
➖ лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;
➖лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.
❗️Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.
