Асосан, эркаклар: Танзанияда номаълум касалликдан 15 киши вафот этди

Асосан, эркаклар: Танзанияда номаълум  касалликдан 15 киши вафот этди

Танзанияда номаълум инфекцияни юқтирганлиги сабабли камида 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Aнадолу" мамлакат соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, касалланганларда кўнгил айниши ва қон қусиш кузатилган. "Ушбу касаллик ҳали кенг тарқалмаган, фақат битта маъмурий ҳудудда кузатилди. Касалланганлар қон қуса бошлаган ва касалхонага вақтида етиб боролмаганлари вафот этган", - дейди Мбея вилояти Чуня тумани бош шифокори Фелиста Кисанду.

Шифокорнинг айтишича, дастлабки клиник текширув шуни кўрсатдики, беморлар, асосан, ошқозон яраси ва жигар касалликларига чалинган эркаклардир.

Aгентлик, шунингдек, Танзания соғлиқни сақлаш вазири минтақага мутахассислар гуруҳини юборганлиги ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!