1963 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Сурия Баас партияси ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Қарор 500 000 дан ортиқ сурияликларнинг ўлимига сабаб бўлган олтмиш йилдан ортиқ ҳукмронликка барҳам берди.
1969 йилдан буён партия Сурияда Асадлар шахсига сиғинишни тарғиб қилади – биринчи Ҳофиз, 2000 йилдан эса унинг ўғли Башар.
Партия газетаси веб-сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, партия марказий раҳбарияти «кейинги маълумотга қадар партия иши ва фаолиятини барча шаклларда тўхтатиб туришга» қарор қилган. Партиянинг барча мол-мулки ва активлари Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Де-факто, бу Асаднинг сиёсий тизимини бутунлай парчаланишини англатади.
Мухолифат томонидан мамлакатни 2025 йилнинг мартигача бошқаришга тайинланган Сурия муваққат бош вазири Муҳаммад ал-Башир Италиянинг Cорриере делла Сера газетасига берган интервьюсида унинг ҳукумати диний тафовутларга қарамай, янги Суриядаги барча фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлашига ишонтирди. .
Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг янги ҳокимиятлари «Суриядаги барча одамлар ва барча динларнинг ҳуқуқларини таъминлайди».
Ал-Башир шунингдек, «Қотил Асад режимидан узоқлашган ҳеч бир давлат, партия ёки жамоа билан муаммомиз йўқ», деди.
Баас партияси 1963 йилда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятга келган. 1970 йилда Ҳофиз Асад партия ичида тўнтариш амалга оширди ва мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритди ва бир кишилик диктатура ўрнатди. Асад оқсоқол Сурияни 2000 йилда вафотигача бошқарган. Унинг ҳукмронлиги даврида режим сиёсатига рози бўлмаган ўн минглаб мухолифатчи ва фуқаролар ўлдирилди. 1980 йилларда Асад Хамадаги қўзғолонни шафқатсизларча бостирган, унда турли маълумотларга кўра, 20 мингдан 40 минггача одам ҳалок бўлган.
Башар ал-Ассад 2000 йилда ҳокимиятга келган ва 2024 йил декабрида, Дамашқ мухолифат ҳужуми натижасида қулаганидан сўнг ҳокимиятдан ағдарилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.