"Арсенал" Райя борасида бир қарорга келди

"Арсенал" Райя борасида бир қарорга келди

"Арсенал" бугун ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги баҳсини ўтказади. Микель Артета бугунги ўйин учун ҳам дарвоза постида Давид Райядан фойдаланмоқчи. Бу ҳақида BBC нашри хабар тарқатди. Унга кўра, "Челси"га қарши қилинган хатолар Райянинг асосий таркибдаги ўрнига таъсир ўтказмайди.

Испания терма жамоаси аъзоси Михаил Мудрикнинг гол уришида асосий айбдор эди. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бугун "Севилья" меҳмони бўлади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланиши кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!