Қоматни меъёрга келтириш, ортиқча вазндан қутулиш учун спортзалга қатнаш ва ортиқча машқ бажаришга ҳожат йўқ. Арқонда сакраш орқали ҳам яхши самарага эришиш мумкин.
Скиппинг нима?
Скиппинг, яъни болаликдан бизга яхши таниш бўлган арқонда сакраш бугунги кунда замонавий кардио машғулотларнинг асосини ташкил қилади. Ушбу машғулот нафақат вазн ташлаш, балки юрак, қон томирларини мустаҳкамлаш ҳамда нафас олиш тизимининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Кун давомида 15 дақиқа арқон билан сакраганда метаболизм тезлашиб, қон айланиши, ёғ эриши жадаллашади, шунингдек, мушаклар тонуси меъёрда бўлади. 1 соат вақт сарфланганда ўртача 700 калориядан қутулиш мумкин.
Қандай арқон танлаган яхши?
Сакраш учун қулай ва қоматни тўлиқ ёпиб турадиган либос ҳамда кроссовка кийиш керак. Арқон резинка ёки юмшоқ пластикдан ишланган бўлади. Резинкадан ишланган арқон унчалик қиммат бўлмайди ва ундан ҳаваскорлар фойдаланиши мумкин. Иккинчиси қиммат туради ва айлантириш қийин экани ҳисобига ҳамма ҳам ундан фойдаланавермайди. Аммо ушбу арқондан фойдаланганда кўпроқ ва тезроқ калория парчаланади. Ушлайдиган жойи оғир бўлган бошқа турдаги арқонлар ҳам мавжуд. Қанчалик оғир бўлса, мушаклар шунчалик пишиб боради.
Арқоннинг узунлиги ҳам муҳим рол ўйнайди. Ҳаддан ортиқ калта ёки узуни турли шилиниш, кўкариш ва бошқа ноқулайликларга олиб келади. Тўғри узунликдагисини танлаш учун икки учини иккита қўл билан ушлаш ҳамда унинг ўртасига туриш керак. Қўлларни тепага кўтарганда арқон узунлиги кўкрак қафасигача кўтарилиши керак.
Қандай сакраш тўғри?
Ҳар бир мушаклар гуруҳи учун алоҳида машқ бажариш керак. Исталган спорт тури билан шуғулланишдан аввал арқон билан сакраб, қизиб олиш яхши самара беради. Бунинг учун 1,5 дақиқа давомида 80 та сакраш кифоя қилади. Бир сафар бир оёқда, кейинги сафар эса иккинчи оёқда, жами 2-5 дақиқа давомида сакранг. Болдир, бўкса мушакларига яхши самара бериши учун оёқларни бироз буккан ҳолда сакранг. Фақат бундан аввал арқон узунлигини ўзингизга мослаб олинг. Дақиқасига 80 мартадан 3-5 дақиқа давомида сакранг.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.