“АрМИ-2022”: Санкт-Петербургда “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига тайёргарлик қизғин кетмоқда

“АрМИ-2022”: Санкт-Петербургда “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига тайёргарлик қизғин кетмоқда

Кетма-кет уч йилдан буён “Ҳарбий-тиббий эстафета”да биринчиликни қўлдан бой бермай келаётган Ўзбекистон жамоаси айни вақтда ғолиблик учун Россиянинг Санкт-Петербург вилоятида жойлашган Красное Село шаҳри С.М. Киров номидаги Ҳарбий-тиббий академия ўқув базасида машғулотларни бошлаган.

Дунёнинг турли бурчакларидан — Зимбабведан тортиб Ветнамгача бўлган давлатлардан йиғилган 16 жамоа мусобақада юқори маҳорат ва ҳақиқий профессионалликни намоён этиш мақсадида тайёргарлик жараёнларига киришган. Улар орасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг жамоалари ҳам бор бўлиб, ҳарбий хизматчиларимиз ҳозирда ўзларига бириктирилган техника ва қурол-яроғларни қабул қилиб олиб, полигонда шароитлар билан танишиб чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!