Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копыркин Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга Россия журналисти Владимир Соловьевнинг баёнотлари бўйича нота топширилди.
Нотада Соловьевнинг давлат телеканали эфиридаги баёнотлари Арманистон Республикасининг суверенитетига қарши бўлган, душманона ва икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг асосий принципларини бузувчи деб баҳоланган. Бу ҳақда Арманистон ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилган.
Бундан аввал Арманистон парламентининг ўринбосари Рубен Рубинян Владимир Соловьевга нисбатан кескин фикр билдириб, уни "ит" деб атаган. У ижтимоий тармоқларда шундай ёзган: "Ит хуради, карвон ўтади. Бу ҳолатда ит — Россиялик бизнесмен Самвел Карапетяннинг яқин дўсти ва ватандоши Соловьев, карвон эса — биз севиб қолган мамлакатиимиз, у барқарор тинчлик ва ривожланишга қатъий интилаяпти".
Эслатиб ўтамиз, Владимир Соловьев яқинда Арманистон йўқотилиши Россия манфаатларига зид эканини айтган ва нафақат Украинада, балки Россия таъсири остидаги "бошқа ҳудудларда, хусусан Арманистонда" ҳам "махсус ҳарбий операциялар" ўтказиш кераклигини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.