Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият ортида Эрон турибдими?

 Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият ортида Эрон турибдими?

Эрон режими Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига катта масъул бўлиб, Арманистонга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш орқали оловга ёғ қуймоқда, деб хабар беради Исроилнинг i24 сайти.

Сўнгги пайтларда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига алоқадор манбалар Эрон қўшинларининг чегарадаги суратлари ва видеоларини чоп этди. Бу материаллар Озарбайжон ва Арманистон чегарасида армиянинг қуруқликдаги бўлинмалари, шунингдек, ИРГК отрядлари тўпланганини кўрсатади. Шу билан бирга, Россия манбалари уруш бошланган тақдирда Эрон Арманистонга қўшин киритишга тайёрлигини билдирмоқда.

Бундай фаолликка сабаб, Теҳроннинг Зангезур йўлагини яратиш режаси амалга ошишидан қўрқиши, натижада Эрон ва Арманистон ўртасидаги алоқа узилиши мумкин. Теҳрон Россияга асосан Арманистон ҳудуди орқали қурол етказиб беради. Бунда яқинда Арманистонга қурол етказиб берувчига айланган Ҳиндистон ҳам иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!