Араб давлатлари Лигаси (ЛАГ) ташқи ишлар вазирлари Истанбулда учрашув ўтказиб, унда Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини кескин қоралади. Учрашув якунида қабул қилинган баёнотда Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужумлари қораланиб, минтақадаги кескинликни пасайтириш ва зарбаларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги таъкидланган.
ЛАГ Исроилнинг ҳаракатларини БМТ аъзоси бўлган давлатнинг суверенитетига очиқча тажовуз сифатида баҳолади ва бу бутун минтақавий хавфсизликка таҳдид солишини уқтирди. Уларнинг фикрича, бу зарбалар халқаро ҳуқуқни бузади ва Яқин Шарқдаги барқарорликка путур етказади.
Баёнотда халқаро ҳамжамият, айниқса БМТ, Исроил тажовузкорлигини тўхтатиш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиши лозимлиги таъкидланган. Вазирлар Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни қайта тиклаш ва дипломатик уринишларни кучайтиришга чақиришди.
Араб давлатлари фикрича, барқарор ярашувга эришиш учун низонинг асл сабабларини бартараф этиш талаб этилади. Улар қаторида қуйидагилар қайд этилган:
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатиш,
БМТ орқали шошилинч ва барқарор гуманитар ёрдам кўрсатиш,
Вазирлар Исроил минтақани янада эскалацияга етаклаётганини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Тель-Авивнинг тажовузкор сиёсатини тўхтатиш учун аниқ чоралар кўришга чақирди. Улар 2002 йилда қабул қилинган Араб тинчлик ташаббуси ва халқаро резолюциялар асосида адолатли ва кенг қамровли тинчликни қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқлашди.
Шунингдек, халқаро сув йўлларида судо-ҳайдаш эркинлигини таъминлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Вазирлар бу ҳудудлардаги ҳар қандай ҳужумлар жаҳон иқтисодиёти ва энергетика хавфсизлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини огоҳлантиришди.
Баёнотда, шунингдек, минтақадаги мамлакатларнинг ҳаво фазоси бузилиши қораланди ва МАГАТЭ назоратидаги ядровий иншоотларга урилиш эҳтимоли бўйича хавотир билдирилди. Радиоактив чиқиндилар ва одамлар ҳамда атроф-муҳит учун вайронагар оқибатлар ҳақида огоҳлик билдирилди.
Ниҳоят, араб мамлакатлари Яқин Шарқда ядровий ва оммавий ҳалокат қуролларидан холи ҳудуд яратиш ташаббусини яна бир бор илгари суришди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.