Ақтўбе фожиасига 3 йил тўлди

Ақтўбе фожиасига 3 йил тўлди

Бундан 3 йил муқаддам – 2018 йил 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди. Ақтўбе вилояти Иргиз тумани ҳудудидаги Самара — Чимкент трассасида рўй берган бу машъум ҳодиса оқибатида  52 ватандошимиз ҳалок бўлди.

Ҳодисада автобуснинг ҳайдовчилари ва икки нафар ўзбекистонлик фуқаро омон қолганди.

Автобус ҳайдовчилари Б.Танатов, Н.Қирғизбоев ва М.Пернебековга суд 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек улар 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!