Германия Федератив Республикаси Канцлерининг махсус идораси раҳбари Торстен Фрай шундай деди: «Биз буни ҳисобга олишимиз ва тайёр бўлишимиз керак, деб ўйлайман». У немис махсус хизматлари мамлакатдаги америкалик объектларни муҳофаза қилиш учун барча чораларни кўрмоқда, деган ишонч билдирди.
АҚШнинг зарбалари халқаро ҳуқуққа мослиги ҳақида сўралганда, у «бундай баҳолаш учун етарли маълумот йўқ» деб айтди. Лекин «Бу фақатгина Исроил учун катта таҳдид эмас: муллалар режими каби террорчи режим Эронда ядрoвий қуролга эга бўлса, бу албатта бутун дунё учун катта таҳдиддир», деб таъкидлади Фрай.
Германия ҳозирда Европа миқёсидаги етти АҚШ гарнизонининг бештасига мезбонлик қилмоқда (иккитаси Италия ва Бельгияда жойлашган). АҚШ Армияси штаби Висбаден шаҳрида — Франкфурт-на-Майндан 40 км узоқликдаги кичик шаҳарчада, Америка Қўшма Штатлари Денгиз пехотаси Сарҳад қўшинлари штаби эса мамлакатнинг жанубий ғарбидаги Беблингенда жойлашган. Американинг авиабазалари Рамштайн ва Шпангдалемда жойлашган. Шунингдек, Бундесвернинг Бюхел авиабазасида 20 гача АҚШ ядрoвий бошлари сақланаётгани қабул қилинган. Рамштайн авиабазаси эса Яқин Шарқда фаолият юритаётган дронларни бошқариш маркази сифатида ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.