АҚШлик қўшиқчи Барретт Стронг вафот этди

АҚШлик қўшиқчи Барретт Стронг вафот этди

Якшанба куни америкалик қўшиқчи Барретт Стронг 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Motown Records овозёзиш студияси хабар тарқатди.

"Афсонавий қўшиқ муаллифи, Motown Records гуруҳининг биринчи хити қўшиқчиси Барретт Стронг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Стронг ижодий фаолиятини 1959 йилда бошлаган. Ўша йилнинг охирида у Money (That's What I Want) қўшиғини ёзди, у якунда рок классикасига айланди. The Beatles ва The Rolling Stones каби машҳур гуруҳлар томонидан ижро этилган. 2011 йилда Rolling Stones қўшиғи барча даврларнинг 500 та энг зўр қўшиқлари рўйхатида 294-ўринга қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!