АҚШда синтетик гиёҳванд моддалардан вафот этганлар рекорд даражага етди

АҚШда синтетик гиёҳванд моддалардан вафот этганлар рекорд даражага етди

АҚШ расмийлари синтетик дориларнинг кўпинча конфетга ўхшаш ёрқин ранглисини ҳаддан ташқари дозада қабул қилиш ўлимга олиб келишини маълум қилди, дея хабар бермоқда CBS News.

Бош прокурор Меррик Гарланд Гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси АҚШга гиёҳванд моддаларни олиб ўтувчи мексикалик наркокартелларга қарши кураш олиб бораётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, май ва сентябр ойлари орасида мамлакат бўйлаб фентанил ва юзлаб фунт кукун кўринишадаги гиёҳванд модда бўлган 10 миллиондан ортиқ таблетка мусодара қилинган.

Дозани ошириб юбориш оқибатида вафот этганлар сони 2021 йил апрелидан бошлаб 12 ой ичида 100 минг кишидан ошди.

Ҳисоботда айтилишича, кўплаб ёшлар фентанил қўшилган битта таблеткадан вафот этган.

Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси маъмури Энн Милгрэмнинг сўзларига кўра, 21 штатда рангли таблеткалар мусодара қилинган.

Федерал ҳокимият маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги фентанилнинг катта қисми учун Мексиканинг иккита наркокартели жавобгардир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!