Сурия Ички ишлар вазирлиги давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олинганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Анас Хаттобга таяниб, SANA хабар берди.
Хаттоб давлат тўнтаришига уриниш айнан қачон тўхтатилганига аниқлик киритмаган. Бироқ аввалги ҳокимият фаолиятига алоқадор жиноятчиларни таъқиб қилиш билан шуғулланадиган бошқарма тузилишини айтган.
Биз ағдарилган режим (Башар Асад ҳукумати) офицерлари тайёрлаган давлат тўнтариши режасини йўқ қилдик. Бу қуролли кучларимиз ва халқимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди, деди ички ишлар вазири.
Сурия Мудофаа вазирлиги март ойида собиқ президент Башар Асад тарафдорлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган хавфни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади