Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 2024 йилдаги амалга оширилган ишлар, жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, бугунги кунда 56 та давлатга агентлик томонидан расмийлаштириладиган жами 612 та фитосанитария сертификати асосида маҳсулот юклаш имконияти яратилган. Спесифик бозорлардан бири ҳисобланган Хитойнинг махсус реестрга 19 турдаги маҳсулот экспорти бўйича 83 та корхона ва 115 та боғ киритилди.
2024 йилда мавсум давомида зарарли чигирткага қарши 743 минг гектарда кузатув назорат ишлари олиб борилди ва 504,7 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. “Карантин хизмати — деҳқонга кўмакчи” тамойили асосида ўсимликлар клиникалари ва биолаборатория эгалари иштирокида агрокластер, фермер ва деҳқон хўжалиги, иссиқхона ҳамда томорқа ер муаммолари қисқа фурсатларда ҳал этиш механизми йўлга қўйилди.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қулайлик яратиш мақсадида биолабораториялар 639 тага (қўшимча 16 та) ва ўсимлик клиникалари 971 тага (қўшимча 28 та) етказилди. 529 та биолабораторияга “Техник-паспорт” ва “Сифат сертификати”лари берилди.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.