АҚШда отишмада икки полициячи ҳалок бўлди

АҚШда отишмада икки полициячи ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Ёрк штати Салина шаҳридаги отишмада шериф ўринбосари ва полициячи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, ABC телеканали маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, улар Нью-Ёркнинг Сиракьюс шаҳридаги автомобиль ўғирлигида гумон қилинган шахс манзилига юборилган. Қўриқчилар уйга кирганларида, уларни отиб ташлашган. Отишма натижасида гумонланувчи ҳалок бўлган.

Яраланган полициячилар шифохонага етказилган, бироқ улар ўша ерда вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!