АҚШда жуда кам учрайдиган банкнот 480 минг долларга сотилди

АҚШда жуда кам учрайдиган банкнот 480 минг долларга сотилди

АҚШда жуда кам учрайдиган 10 минг долларлик банкнот 480 минг долларга сотилди.

У 1934 йилда Буюк Депрессия даврида сотувга чиқарилган ва Далласдаги аукционда кимошди савдосига қўйилган, аммо у ҳеч қачон пул алмашинувида ишлатилмаган. Банкнотда президент Линколн даврида ғазначилик котиби лавозимда ишлаган Салмон П. Чейзнинг юзи тасвирланган.

Кимошди савдо уйининг валюта бўйича вице-президенти Дастин Жонстоннинг айтишича, йирик номиналдаги пуллар ҳар доим барча даражадаги коллекторларнинг қизиқишини ўзига тортган.

Унинг сўзларига кўра, бу нусха 1934 йилда чиқарилган 100 000 долларлик олтин сертификатдан кейин иккинчи ўринда туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!