Gateway Classic Car сайтида қачонлардир «Канзас-Сити» бейсбол жамоасининг парадида иштирок этган улкан ғилдиракларга эга махлуқсимон йўлтанламас сотувга қўйилди. Тиркамага эга машина 50 йиллик Toyota Land Cruiser FJ40 базаси яратилган бўлиб, 124 минг долларга сотилмоқда, деб хабар беради Motor.
Фото: Gateway Classic Car
«Махлуқ-машина»нинг асосини 1972 йилда ишлаб чиқарилган классик Toyota Land Cruiser FJ40 ташкил этади, айнан — унинг олд қисми пўлат каркасга ўрнатилган. Йўлтанламас дифференсиалларни пневматик блокловчи Дана 60 кўприклари ва King Off-road амортизаторларига эга бўлган. Улкан ғилдираклар йўлтанламас ташқи кўринишига ўзгача тус бағишлаган: 17 дюймли дискаларга 49 дююмли шиналар кийгизилган. Машина Chevrolet’нинг 350 от кучига эга V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади, у эса ўз навбатида уч поғонали GM автомати ва Atlas тақсимловчи қутиси ёрдамида бошқарилади.
Фото: Gateway Classic Car
«Бигфут» худди шу услуб ишланган ва ғилдиракларга эга тиркама билан сотилмоқда. Кузовига Кансас City Royalс баскетбол жамоасининг 2015 йилги логотипи туширилган — ўшанда тиркамали йўлтанламас маҳаллий бейсболчиларнинг ғалабасига бағишланган тантанали парадда иштирок этган эди.
Фото: Gateway Classic Car
«Бигфутлар» доим ҳам йўлтанламас базасида бўлмайди — баъзи лойиҳалар учун умуман ушбу мақсадларга мос келмайдиган автомобиллар танланади. Масалан, бир неча йил олдин улкан ғилдиракларни Rolls-Royce Phantom Drophead «кийиб кўрганди».
Аввалроқ Ford Aerostar минивени махлуқсимон танкка айлантирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.