Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан Оқ уйдаги учрашув чоғида Россия нефтини харид қилиш билан боғлиқ санкциялардан Будапештни озод этиш масаласини кўриб чиқишини маълум қилди.
"Биз бу масалани кўриб чиқяпмиз, чунки Венгрияга бошқа минтақалардан нефт ва газ олиш жуда қийин. Биласиз, уларда денгизга чиқиш имконияти йўқ"— деди Трамп журналистларга.
Ўз навбатида Орбан Россия энергия ресурслари Венгрия учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади ва АҚШ президентига "Агар Россиядан нефт ва газ олинмаса, бу Венгрия халқи ва иқтисодиёти учун қандай оқибатларга олиб келишини" тушунтиришга тайёрлигини билдирди.
"Чунки бизни қувурлар орқали таъминлашади. Қувур — бу мафкуравий ёки сиёсий масала эмас. Бу мавжуд ҳақиқат, чунки бизда порт йўқ", — деди Орбан.
Маълумот учун, Венгрия Россия газини "Турк оқими" қувури орқали, нефтни эса "Дружба" қувури орқали олади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.