Агентликнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар Венесуэла қирғоқларига Лотин Америкаси наркокартеллари таҳдидларига қарши курашиш мақсадида Аegis бошқариладиган ракеталари билан жиҳозланган учта эсминец юборган.
Исмини ошкор қилмаган америкалик амалдорнинг Reuters'га маълум қилишича, Доналд Трамп маъмурияти Кариб ҳавзасининг жанубий қисмида ўтказишни режалаштираётган операцияларда кемалар экипажлари ва денгиз пиёдаларини қўшиб ҳисоблаганда қарийб 4000 киши жалб қилинади.
"Кенгроқ ҳудудда қўшимча кучлар ҳам жойлаштирилади, жумладан бир нечта P-8 разведка самолётлари, ҳарбий кемалар ва камида битта сувости кемаси бўлади. Бу воситалар фақат разведка ва кузатув учун эмас, балки аниқ зарбалар бериш учун ҳам қўлланиши мумкин", дейилади Reuters хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.