АҚШ ва Япония Россия қирғоқлари яқинида машғулот ўтказади. Москва эса норози
Япониянинг Россиядаги элчихонаси 18-26 июль кунлари Orient Shield япон-Америка қўшма машқлари, шу жумладан Россия федерацияси чегараларига яқин жойлашган Хоккайдо оролининг ҳудудларида ўтказилиши муносабати билан норозилик билдирди, дея хабар беради Россия ТИВ.
«Япония томони бизнинг Узоқ Шарқ чегараларимиз яқинида Москвада Россия хавфсизлигига потенциал таҳдид сифатида қараладиган провокацион ҳарбий ҳаракатларга қатъиян йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди. Россиянинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Россия суверенитетини ҳимоя қилиш учун тегишли чора-тадбирларни кўриш ҳақида огоҳлантирилди», — дейилади Россия ТИВ сайтида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).