АҚШ ва Буюк Британия Яманда 22 та ҳаво ҳужумини амалга оширди

АҚШ ва Буюк Британия Яманда 22 та ҳаво ҳужумини амалга оширди

АҚШ ва Буюк Британия 3 та шаҳарга, жумладан Санога жами 22 та ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ҳусийларга алоқадор SABA ахборот агентлигига кўра, жануби-ғарбий Таиз шаҳридаги алоқа линияларига уч марта ҳужум қилинган.

Ҳусийлар назорати остидаги Сана шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар АҚШ ва Буюк Британия ҳаво ҳужумларига 17 марта зарба берилган. Икки ҳаво ҳужуми шимоли-ғарбидаги Ҳажжа шаҳридаги фермер хўжаликларини нишонга олди.

Ҳисоботда зарбалар оқибатида қурбон бўлганлар ва зарарлар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

АҚШ ва Буюк Британия бу ҳужумлар юзасидан ҳозирча баёнот бергани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!