Ҳозирда Америка маъмурияти Украина АЭСларини АҚШ мулкига ўтказиш имкониятини муҳокама қилмаяпти, деди АҚШ энергетика вазири Крис Райт.
Америка томони Украина атом электр станцияларини назоратга олиши мумкин. АҚШ тегишли тажрибага эга. Бу ҳақда АҚШ энергетика вазири Крис Райт бир кун аввал Fox News телеканали эфирида айтиб ўтди, деб хабар беради korrespondent.net.
“Мен бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман, биз буни қила оламиз”, деди у урушни тугатиш учун Украина АЭСларини бошқаришда АҚШнинг эҳтимолий иштироки ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ “бундай электр станцияларни бошқаришда улкан техник тажрибага эга” ва бунинг учун ҳарбий куч керак эмас.
Шу билан бирга, Райтнинг қўшимча қилишича, Америка маъмурияти ҳозирда Украина АЭСларини АҚШ мулкига ўтказиш имкониятини муҳокама қилмаяпти.
Бир кун аввал Президент Владимир Зеленский Дональд Трамп билан ЗАЭСни тиклашда АҚШ ёрдами имкониятларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди. Унинг таъкидлашича, томонлар станциялар тармоғи ҳақида эмас, фақат ҳозирда ишғол остида бўлган станция ҳақида гаплашишган.
Шу билан бирга, Оқ уй бир кун аввал Трамп ва Зеленский Украина АЭСлари ишини муҳокама қилганини маълум қилди. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг айтишича, Трамп АҚШ станцияларни бошқаришда ёрдам бериши мумкинлигини маълум қилди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.