Исроил Хавфсизлик Вазирлиги Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пунктини очмасликка қарор қилди.
Бу ҳақда Исроилнинг Ynet ахборот агентлиги маҳаллий манбага таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган Ғазо тинчлик режасининг иккинчи босқичига ўтиш доирасида ўтиш пунктини очиш бўйича АҚШ талабларига зид равишда қабул қилинган.
Етакчи Исроил манбаси Ynet нашрига берган интервьюсида Ғазо тинчлик кенгашига Туркия ва Қатар вакилларининг киритилиши "Исроил ва АҚШ ўртасидаги дастлабки келишувларга киритилмаган"лигини айтди.
"Янги органнинг ваколатлари ва роли қандай бўлиши номаълум", деди манба қарорга изоҳ берар экан.
Аввалроқ Исроил Бош вазири девони Ғазо кенгашининг таркиби Исроил раҳбарияти билан келишилмаганини ва "унинг сиёсатига зид" эканлигини маълум қилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.