АҚШ Си Цзиньпиннинг Россияга ташрифи чоғида Украинада сулҳ тузишга чақирувларига қарши

АҚШ Си Цзиньпиннинг Россияга ташрифи чоғида Украинада сулҳ тузишга чақирувларига қарши

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирбининг айтишича, Қўшма Штатлар Россия ва Хитой етакчилари Владимир Путин ва Си Цзиньпин ўртасида бўлажак учрашувдан сўнг Украинада сулҳ тузиш бўйича мумкин бўлган чақириқларни қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди.

Fox News телеканалида у агар бу учрашув сулҳга чақирувга олиб келса, бу қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтди.

“Бу Россиянинг бугунги кунгача эришган ютуқларини тасдиқлайди ва жаноб Путинга янги одамларни тайёрлаш ва ўзига қулай бўлган янги ҳужумни режалаштириш учун вақт беради”, — дея Кирби сўзларини келтирмоқда ТАСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!