АҚШ Россияга тўловларни рублда тўлади

АҚШ Россияга тўловларни рублда тўлади

“Союз”даги битта жой Америка томонига 2 млрд рублга тушди.

Америка компанияси NASA астронавти Марк Ванде Хейнинг Халқаро космик станцияга парвози учун тўловни рублда тўлади.

“Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозин “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида Хейнинг “Союз”даги жойи Америка томонига 2 млрд рублга тушганини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, тўловни NASA эмас, балки Американинг Axiom компанияси амалга оширган.

“Улар тўловни “Роскосмос”га май ойининг охригача тўлашни вада қилишган эди. Лекин тўлов бир ойга кечикди”, дейди Рогозин.

Унинг сўзларига кўра, NASA парвозни ташкил этиш чоғида АҚШ Конгресси томонидан босим остида бўлган. Шу боис хусусий компания воситачи сифатида танлаган.

Маълумот учун, ўтган йили 9 апрель куни NASA астронавти Марк Ванде Хей россиялик космонавт Олег Новицкий ва Петр Дубров билан Россиянинг “Союз МС-18 ” космик кемасида Халқаро космик станцияга етиб келганди. Новицкий Ерга аввалроқ қайтган, Дубров ва Ванде Хей эса станцияда 355 кун бўлиб ХСК миссияси доирасида орбитада энг узоқ вақт қолиш бўйича рекорд ўрнатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (9 )

    ура ура
    Гап йўқ икки милирияд
    Bahodir
    Хамма жойда утган доллар шу ерда утмаганига жуда бошкача булгандир Америкаликлар
    Shavkat
    Санкцияларни айланиб утишга канал топилибдими, демак Россияни кудратига гап йук.Европа давлатларини АКШ ва РОССИЯ ахмок килаяпди.
    Jahongir
    😂😂😂😂
    Channel
    Toppa tug'ri gapingiz 👍👍👍👍
    Channel
    soxta rublmasmi 😂😂😂
    Мирзаев
    👍👍👍😂😀😂😀👍👍
    Firdavs Mirzayev
    ruslarni axmoq qilolmaydi, bunga duxiyam yetmaydi AQSHni
    Uzb
    Oltin beradida qog'oz rubul sotib oladi AQSh kiyin yana Rassiyaga berib ishini xal qiladi Rassiya😂😂😂🤣