АҚШ Россияда судланган икки америкаликни мамлакатга қайтариш борасида иш олиб бормоқда

АҚШ Россияда судланган икки америкаликни мамлакатга қайтариш борасида иш олиб бормоқда

Вашингтон Россияда судланган америкаликлар Бритни Гринер ва Пол Уиланни қайтариш устида ишлашда давом этади, деди Америка маъмурияти вакили.

“Биз Пол Уилан, Бритни Гринер ва хорижда гаровга олинган ёки ноҳақ ушлаб турилган бошқа америкаликлар ватанига қайтмагунча ишлашда давом этамиз”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШ маҳбуслар бўйича Россия билан мулоқотда “қийин қарорлар” қабул қилишга тайёрлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!