АҚШ Қора денгизда чўкиб кетган Америка дрони “бегона қўлларга тушиб қолмаслиги” учун зарур чоралар кўрди, деди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби CNN телеканалига.
“Қўшма Штатлар мулкимизни ҳимоя қилиш учун чоралар кўрди. Шубҳасиз, биз уни биздан бошқа биров олишини истамаймиз”, — деди Кирби. Айнан қандай чоралар кўрилганини Оқ уй вакили изоҳламади.
14 март куни АҚШ ҳарбийлари МQ-9 Reaper дрони Қора денгиз устида Россиянинг Su-27 қирувчи самолёти билан тўқнашиб кетганини хабар қилди. АҚШ ҳарбийларига кўра, самолёт дронни уриб туширган. Россия Мудофаа вазирлиги қирувчи ва дрон ўртасида алоқа бўлмаганини даъво қилмоқда. “Дрон кескин манёврлар туфайли баландликни йўқотиб назоратсиз парвоз қилди ва сув юзасига урилди”, — деб тушунтирди улар.
New York Times газетаси юқори мартабали ҳарбий амалдорга таяниб, МQ-9 Reaper Руминиядаги базадан режалаштирилган топшириқни бажариш учун кеча эрталаб ҳавога кўтарилганини, унда қурол йўқлигини ёзди. Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден воқеа юзасидан хабардор қилинганини билдирган. Давлат департаменти бу борада Россия билан музокара олиб бормоқчи. Ўз навбатида, АҚШ Россиянинг Вашингтондаги элчисини Қора денгиздаги дрон билан боғлиқ ҳодиса туфайли Давлат департаментига чақирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.